Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 23 март куни рўй берган эр-хотиннинг уруши дока рўмол қуриши билан якунланмади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Шу куни соат 13:30 атрофида туманнинг «Мустақиллик» маҳалласида истиқомат қилувчи, 1989 йилда туғилган М.Э уйида оилавий жанжал устида 1985 йилда туғилган турмуш ўртоғининг қорнига пичоқ уриб, жароҳат етказди.
Жабрдийда эр касалхонага ётқизилди. Аёл қўлга олинди.
Изоҳ (0)