Бу фикрни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси матбуот марказида бўлиб ўтган сессия йиғилишида билдирди, дея хабар беради ЎзА.
— Нуфузли Тошкент халқаро конференцияси қўшни Афғонистонни жаҳон ҳамжамияти ва Марказий Осиёда юз бераётган фаол жараёнларга кенг жалб қилиши кутилмоқда. Шу мақсадда анжуман арафасида минтақавий ҳамкорликнинг янги шакли сифатида «Марказий Осиё + Афғонистон» (C5+1) биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Мазкур формат Афғонистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва инфратузилма алоқалари тизимининг муваффақиятли интеграцияси, минтақавий миқёсдаги аниқ лойиҳа ва дастурларнинг самарали амалга оширилишига хизмат қилади, — деди у.
Маълумот ўрнида, Афғонистон бўйича нуфузли конференция якунида Тошкент декларацияси қабул қилинади. Унда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва барқарор ривожланиши учун шароит яратиш, афғон халқининг минтақа ҳамда бутун дунёдаги ижобий жараёнларга жалб қилинишини таъминлашга қаратилган устувор вазифалар акс этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)