«Ювентус» футбол клуби Европа Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун курашни давом эттирадиган бўлди.
Туринда Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубини қабул қилиб, нимчорак финалнинг дастлабки ўйинида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Италиянинг сўнгги олти йилликдаги чемпиони, «Уэмбли»да кечган жавоб ўйинида 2:1 ҳисобида зафар қучди. Беллашувда ҳисоб «шпорлар» ҳужумчиси Сон Хён Мин томонидан очилган бўлса, иккинчи 45 дақиқаликда «Юве»ни аргентиналик ҳужумчилар қутқариб қолди. Аввалига Гонсало Игуаин мувозанатни тиклаган бўлса, уч дақиқадан кейин унинг пасидан Дибала гол уришга эришди.
Игуаин биринчи ўйинда 2 та гол уришга эришди. Унинг сермаҳсуллиги «Ювентус» учун қўл келди. «Тоттенҳэм» гуруҳ босқичида Дортмунднинг «Боруссия» клубини қолдириб кетган, шунингдек, Мадриднинг «Реал» клубидан устун бўла олганди. Бироқ Маурисио Почеттино шогирдларининг кучи чорак финал учун камлик қилди.
Чемпионлар Лигаси Нимчорак финал 7 март, чоршанба
Изоҳ (0)