Мельбурннинг «Виктори» ва «Сити» жамоалари ўртасидаги дерби — футбол бўйича Австралия чемпионатидаги энг асосий қарама-қаршилик. 2 март куни бу икки жамоа ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди ва унда «Виктори» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ камида яна битта кўп гол уриши керак эди, деб ёзади Meduza.
Ўйин асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда «Сити» дарвозабони рақиб жарима майдончасигача борди, бироқ тўпни олдириб қўйди. «Виктори» ярим ҳимоячиси Жеймс Тройси бўш дарвоза олдида якка ўзи қолди, бироқ уни тўғри нишонга ола билмади. Мана, вазият қандай бўлганини ўзингиз томоша қилинг: