Польшанинг Познань шаҳрида газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони беш кишига етди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Портлаш юз берган пайтда тўрт қаватли бино ичида 40 киши бўлган. 21 киши яраланган, улардан уч нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Ҳодиса жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
Аввалроқ портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)