Япония ҳарбий-денгиз кучлари тарихида биринчи бор аёл офицер жанговар кемалар гуруҳи қўмондонлиги вазифасига киришди. 44 ёшли биринчи ранг капитани Рёко Адзуманинг лавозимга киришиш маросими Йокосукадаги базада бўлиб ўтди, деб хабар берди «ТАСС».
Янги ҳарбий қўмондон тўртта кемани, жумладан, Япония ҳарбий-денгиз кучларига тегишли «Идзумо» йирик вертолёт ташувчисини бошқаради. Кемаларда жами мингга яқин ҳарбий хизмат қилади. Айни вақтда «Идзумо»ни модернизация қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Мазкур кема ўз бортига F-35B жанговар самолётини қабул қилишни бошлаши мумкин.
Рёко Адзума 2016 йилда Япония тарихида жанговар кема капитани этиб тайинланган илк аёлга айланган эди. Сўнгги йилларда мамлакат қуролли кучлари хизматга аёлларни кўпроқ жалб этмоқда. Хусусан, яқинда аёлларга жанговар самолётларни бошқаришга рухсат берилди.
Изоҳ (0)