Американинг Сакраменто шаҳрида яшовчи фуқаро рақсга тушиш майдончасида олган жароҳати оқибатида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий CBS 13 нашри хабар берди.
21 ёшли йигит шифохонага бошидан жароҳат олган ҳолда олиб келинган. Полициянинг маълумотларига кўра, у Badlands Dance Club номли маҳаллий клубда рақсга тушиш пайтида йиқилиб тушган. Бироздан кейин у олинган жароҳати сабабли вафот этган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари воқеа жойидаги кузатув камераси томонидан ёзиб олинган видеони ўрганиб чиқиб, марҳумга нисбатан ҳеч қандай зўравонлик ҳаракатлари амалга оширилмаган, деган хулосага келди.
Изоҳ (0)