5 март куни турк артиллерияси Сурия шимолидаги Африн шаҳрини ўққа тутди, деб хабар беради «ТАСС».
Шаҳарнинг ўққа тутилиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Энг кўп ҳалок бўлганлар сони Жиндересга тўғри келади. Ушбу ҳудудда 13 нафар тинч аҳоли вакили, хусусан уч нафар ёш бола ҳалок бўлди.
Туркия бош вазири ўринбосари Бекир Бўздоғнинг маълум қилишича, ҳозирда Африн ҳудудининг тахминан 50 фоизи Туркия қўшини назоратида. Унинг сўзларига кўра, «Зайтун новдаси» операцияси бошланганидан бери Анқара курд террорчиларига мансублигини тахмин қилган 2795 нафар террорчини йўқ қилган.
Изоҳ (0)