Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дониёр Сиддиқов Қирғизистон президенти аппарати ташқи сиёсат бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда президент расмий сайтида маълум қилинди.
Бу вазифада ишлаган Ойзода Субакожоева ШҲТ (Шанхай ҳамкорлик ташкилоти) бош котиби ўринбосари лавозимини эгаллади.
Дониёр Сиддиқов 2016 йил июлидан бери Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётганди. Бундан олдин у мамлакат ташқи ишлар вазирлигида ишлаган.
Изоҳ (0)