Украина куч тизими ходимлари ва Олий рада биноси олдида намойиш ўтказаётганлар ўртасидаги тўқнашувларда 14 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими жабрланди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Мамлакат ИИВ матбуот котибига кўра, тўқнашувлар Михаил Саакашвилининг тарафдорлари шиналарни ёқишга урингандан сўнг бошланди. Куч тизими ходимлари уларга халақит беришга ҳаракат қилганда намойишчилар алангаланувчи аралашма солинган бутилкалар ва тошлар улоқтирди.
Намойишчиларни қатор фахрийлар ташкилотлари қўллаб-қувватлади. Улар Киев марказида транспорт ҳаракатини тўсиб қўйди.
Изоҳ (0)