Давлат айбловчиси коррупция иши бўйича ҳибсга олинган Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хега 30 йил қамоқ жазоси берилишини сўради, деб хабар берди Meduza.
Пак Кин Хега нисбатан коррупция, порахўрлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва давлат сирларини ошкор қилиш каби 18 та банд бўйича айблов эълон қилинган.
Пак Кин Хе 2017 йилнинг октябрида ҳибсда ушлаб туриш жазоси яна бир марта узайтирилганидан сўнг, суд ишида иштирок этишдан бош тортганди.
Эслатиб ўтамиз, Пак Кин Хе Жанубий Корея Конститицион судининг қарорига кўра, 2017 йилнинг мартида ҳокимиятдан четлаштирилган.
Изоҳ (0)