Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда қурилаётган ҳалқа метро йўли бўйлаб велосипед йўлкаси ўтказишни таклиф этди. Бу ҳақда Президент 9 февраль куни метрополитенни комплекс ривожлантириш режаси билан танишуви давомида айтиб ўтган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида маълум қилинди.

Ҳалқа метро йўлининг умумий узунлиги 52,1 километр бўлиб, унинг 50,5 километри ер устида — 6 метр баландликдаги эстакадалар бўйлаб ўтади. Президент эстакадаларга ёндош ҳудудни ободонлаштириш экологик фаровонлик учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

«Гули бўлсин, скамейскаси бўлсин, китоб ўқийдиган, чойхонаси, сув ичадиган жойи бўлсин. Одамлар мазза қилиб дам оладиган жой бўлсин. Метрополитен раҳбарияти бунинг эксплуатацияси учун масъул. Ҳозирдан шуни қилиш керак», — деди Президент.

Президентнинг қўшимча қилишича, эстакадага ёндош ҳудуд бўйлаб велойўлакчалар ётқизиш мумкин, чунки бу жой велосипедчилар учун хавфсиз саналади. «Туман ҳокими қабул қилади, велойўлакчани эксплаутацияга беради. Ёшлар ҳам минади, қариялар ҳам минади, кечқурун ҳам минсин, эрталаб ҳам минсин. Жуда қулай бу», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?