Тошкентда ўтказилаётган ўзбек-корейс бизнес мулоқотида Ўзбекистондаги ўрта ва олий маълумотли кадрлар сони эълон қилинди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси маълумотлари бўйича Ўзбекистонда 18,5 миллион нафар ўрта ва олий маълумотли кадр бор. Бизнес мулоқот вақтидаги тақдимотда бу маълумотлар келтирилди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 32,65 миллион кишини ташкил этди.
Изоҳ (0)