Кузатув камераси Москва вилоятида ҳалокатга учраган Ан-148 самолётининг қулашини тасвирга олган, деб хабар берди «Газета.ru».
Видеонинг 26-сониясида самолётнинг ерга қулаши оқибатида содир бўлган портлашни кўриш мумкин.
«Росавиация» маълумотларига кўра, Ан-148 «Домодедово» аэропортидан парвоз қилганидан сўнг радарлардан йўқолган. Экипаж алоқага чиқмай қўйган. Унинг портида 65 нафар йўловчи 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Хабарларга кўра, самолёт бортидаги барча йўловчилар ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)