Гонконгда икки қаватли автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида энг камида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Автобус номаълум сабабларга кўра ён томонга ағдарилиб кетган. Қурбонлар орасида 17 нафар эркак ва икки аёл киши бор.
Автобуснинг ағдарилишига ҳайдовчи томондан тезликнинг оширилиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Жабрланганлар шифохонага олиб кетилган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)