Покистонда Кветтадан Карачига йўл олган йўловчи автобуси Белужистонда жарликка қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, камида 15 киши яраланди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси йўлнинг мураккаб қисмида бошқарувни уддалай олмаган. Бунга ёмғирдан сўнг йўлнинг сирпанчиқ бўлгани сабаб сифатида кўрилмоқда.
Жабрланувчилар касалхонага ётқизилди. Расмийлар ҳодиса юзасидан текширув бошлади
Изоҳ (0)