Дубайда 12 февраль, душанба куни дунёдаги энг баланд меҳмонхона — Gevora очилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шу пайтгача баландлик бўйича рекорд Дубайнинг яна бир меҳмонхонаси — JW Marriot Marquis’га тегишли эди. Унинг 72 қаватли икки минорасининг баландлиги 355 метрга тенг.
Янги меҳмонхона ҳам марказий Шайх Зайд кўчасида жойлашган бўлиб, 75 қаватдан иборат, баландлиги эса 356 метр.