Истанбулда 29 октябрь куни янги аэропорт очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Туркия транспорт, кемачилик ва алоқа вазири Аҳмад Арслон маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Истанбулдаги янги аэропорт 80 фоизга тайёр. 29 октябрь куни президент, бош вазир ва кўплаб меҳмонлар иштирокида уни фойдаланишга топширамиз. Отатурк халқаро аэропортидан барча рейслар 48 соат мобайнида унга ўтказилади», — деди вазир.
Майдони 80 миллион квадрат метрни ташкил этадиган янги қўналға дунёдаги энг катта аэропортлардан бири бўлиши билдирилмоқда. Тўлиқ фойдаланишга тоширилганидан сўнг унда 225 минг киши ишлаши ва бир вақтнинг ўзида 114 самолётни қабул қилиши мумкин.
10,2 миллиард доллар инвестиция киритилган аэропортдан 350 йўналиш бўйича рейслар йўлга қўйилади. 25 йил давомида у 22,2 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда.
Изоҳ (0)