Қўшма Штатлар Шимолий Кореяга босимни давом эттиради, бироқ КХДР расмийлари билан музокараларга тайёр. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Майк Пенс The Washington Post нашрига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«КХДР расмийлари ядровий қуролдан холи бўлишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширмагунча уларга ўтказилаётган босим тўхтатилмайди. Аксинча, давом эттирилади ва кучайтирилади. Бироқ улар мулоқотга киришишни истаса, биз бунга тайёрмиз», — деди Пенс.
Газетага кўра, АҚШ Пенс Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан Пхёнчханда ўтказган музокаралардан сўнг шундай тўхтамга келган.
Изоҳ (0)