Россия ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари М-4 «Дон» йўлидаги йўл текисловчи машина ва енгил автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасини ўрганмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Дастлабки маълумотларга кўра, 10 февраль куни Тошкент вақти билан 21:20 да трассанинг 927-километрида Opel автомобили бошқарувни йўқотиб, йўл текисловчи машинага бориб урилган.
«ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ваунинг икки йўловчиси ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)