АҚШда грипп эпидемияси оқибатида мавсум давомида камида 63 нафар бола оламдан ўтди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Fox News телеканалига кўра, фақат бир ҳафтанинг ўзида грипп 16 нафар боланинг умрига зомин бўлди. Инфекция тарқалгани сабабли 11 штатдаги мактабларда машғулотлар бекор қилинди.
Мамлакат миқёсида грипп билан боғлиқ касалликлар 50 мингдан ортиқ кишининг ҳаётига тажовуз қилиши мумкин. Экспертлар эпидемия кўлами 2009 йилги чўчқа гриппи пандемияси кўрсаткичларига яқинлашганини билдирмоқда.
Изоҳ (0)