Исроил ҳарбийлари 10 февраль, шанбага ўтар кечаси Сурия ҳаво майдони орқали мамлакат ҳудудига кирган Эронга тегишли учувчисиз бошқариладиган қурилмани «тутиб олди» ва бунга жавобан Эроннинг қўшни мамлакатдаги нишонларига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Исроил армиясининг матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Ҳарбийларнинг қўшимча қилишича, Сурия Ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш кучлари Исроил самолётларига қарата бир нечта зенит ракеталарини учирган.
«Ҳарбий вертолёт Суриядан учирилган ва Исроил ҳаво майдонига кирган Эронга тегишли учувчисиз бошқариладиган қурилмани муваффақиятли ‘тутиб олди’… Бунга жавобан Исроил мудофаа армияси Эроннинг Суриядаги нишонларига ҳужум уюштирди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)