Россия, Германия ва Европа Комиссияси «Болтиқ денгизи ҳудуди» ҳамкорлиги бўйича трансчегаравий дастурнинг молиявий битимини имзолади, деб хабар берди «РИА Новости».
Маълумотларга кўра, томонларнинг ҳар бири 4,4 миллион евродан ажратади. Европа минтақавий ривожланиш жамғармасининг бюджет дастуридан ажратилган 263,8 миллион еврога яна қўшимча 8,8 миллион евро қўшиладиган бўлди.
Ҳамкорлик денгиз экотизимини сақлаб қолиш, транспорт коммуникациясини ривожлантириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш каби бир қатор йўналишларни ўз ичига қамраб олади.
Лойиҳада Россия ва Германиядан ташқари Финляндия, Эстония, Литва, Латвия, Швеция, Дания ва Норвегия иштирок этади.
Европа Иттифоқининг Москвадаги элчиси Маркус Эдерер Россия ва Европа Иттифоқининг ҳозирги геосиёсий вазиятда ҳамкорлик қилиш имкониятларини юқори баҳолаб, мазкур битимнинг имзоланишини маъқуллади.
Изоҳ (0)