Сурия ҳарбийлари Алеппо ва Хама вилоятларини ИШИД жангариларидан буткул тозалади. Бу ҳақда армия қўмондонлиги баёнотида маълум қилинди, дея хабар беради «РИА Новости».
Ҳукумат қўшинлари иттифоқдош кучлар билан биргаликда Хама, Алеппо ва Идлибдаги кўплаб манзилларни озод қилди.
Шунингдек, суриялик ҳарбийлар Алеппо вилояти жанубида «Жабҳат ан-Нусра» жангариларидан аксариятини йўқ қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)