Россиянинг Красноярск ўлкасида Honda минивени «КамАЗ» юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Красноярск ўлкаси бўйича бош бошқармаси хабар қилди.
Бошқарма маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 10 февраль куни Дзержинский туманидаги «Канск—Тасеево—Устье» трассасининг 70-километрида, эрта тонгда содир бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида Honda автомобилининг 43 ёшли ҳайдовчиси, шунингдек, 31 ва 32 ёшда бўлган икки нафар эркак, 27 ва 29 ёшда бўлган икки нафар аёл, 2017 йилда туғилган икки нафар болакай ҳамда 17 ёшли қиз бор.
Вояга етмаганларнинг ўлимига олиб келган мазкур йўл-транспорт ҳодисаси нима сабабдан содир бўлганлиги юзасидан хизмат текшируви ўтказиш белгиланган.
Изоҳ (0)