Римда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Италияга ташрифи туфайли тартибсизликлар юзага келди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бу ерда рухсат берилган норозилик акциясига келган курд намойишчилари билан полиция ўртасида тўқнашув юз берди.
«Эрдўғон — жаллод» шиорини кўтариб олган бир гуруҳ Авлиё Пётр черкови томонга ўтишга уринди, бунга жавобан полиция куч ишлатди.
Гувоҳларга кўра, бир киши жабрланди, икки намойишчини полиция ҳибсга олди.
Изоҳ (0)