Хитой мутахассислари атом сув ости кемаларида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш лойиҳаси устида ишламоқда. Бу ҳақда дастурда бевосита иштирок этаётган манбаларга таяниб, South China Morning Post маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Янги тизим муаллифлари фикрига кўра, инсоннинг мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш имконияти сув остидаги ёпиқ ва ўта биқиқ шароитда узоқ вақт бўлишдан сўнг сезиларли даражада пасайиши мумкин.
Бундай шароитлар стресс, кислород очлигига сабаб бўлиб, жумладан, муҳим қарор қабул қилиш лозим бўлган вазиятда ҳам диққат-эътибор ва ишчанлик пасайишига олиб келади.
Олимлар янги ишланмалар сув ости кемалари экипажларига масъулият юкини камайтириш ва самарали қарорлар қабул қилишда ёрдам беради деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)