Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 2018 йил 11 апрелга навбатдан ташқари президент сайловларини белгилади, деб ёзади «Интерфакс» давлат раҳбари сайтига таяниб.
Алиев 5 февраль, душанба куни тегишли фармонни имзолади. Марказий сайлов комиссиясига навбатдан ташқари президент сайловларини ўтказишни Сайлов кодексига мувофиқ ташкиллаштириш юклатилди.
Навбатдаги президент сайловлари Озарбайжонда 2018 йил октябрида бўлиб ўтиши керак эди. Сайловнинг кўчирилиши сабаби президент фармонида келтирилмаган.
«Янги Озарбайжон» партияси ижроия котиби Али Аҳмедов ўтган ҳафта мамлакат президентлигига номзод ҳукмрон партиядан амалдаги президент Алиев бўлишини айтган эди.
Алиев 2003 йилда Озарбайжон президенти этиб сайланган, кейинчалик 2008 ва 2013 йилларда қайта сайланган эди.
2016 йил кузида Озарбайжон конституциясия киритилган ўзгартиришларга кўра, мамлакат президенти 7 йилга сайланади.
Изоҳ (0)