Жорий йилнинг 28 январь куни соат 20:00 да Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, «Пахтаобод» МФЙ, «Чоржуй» қишлоғи ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг тўққизинчи километрида 1989 йилда туғилган, Иштихон туманида яшовчи Н. исмли шахс бошқарувидаги Nexia русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётган вақтда йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Ҳайдовчи А. исмли шахснинг уяли телефон аппаратини заряд қилиш учун қўйиш вақтида эътиборини сусайтириши натижасида бошқарувни йўқотиб, ўзидан олдин ҳаракатланиб кетаётган «ГАЗ-5327» русумли автомашинанинг орқа томонига урилган, оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, Nexia русумли автомашинада бўлган тўрт нафар фуқаро тан жароҳати олган. Йўловчилардан икки нафари РШТЁИМ Самарқанд филиалида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)