4 ёшдан ошган жажжигина Асилбек бир йилдан бери қўрқинчли ташхис — лейкоз билан курашмоқда. Онасининг сўзларига кўра, унга 87 фоизли оққон ташхиси қўйилган.
«Россияга таҳлил жўнатганимизда, у ердан ҳам оққон жавоби келди. Ҳозир яна битта курс оламиз, битта курсда 10 та кимё терапияси олади. 1 та курс 3 ойни ташкил қилади. 10 та аскорбиназа олиши керак экан. Бу муолажага камида саккиз миллион сўм талаб этилади. Йил давомида қўллаб-қувватловчи кимё терапия муолажаларини ҳам олиши керак», — дейди Асилбекнинг онаси.
Асилбек ҳозирда Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтининг кундузги бўлимида даволанмоқда.
Саховатпеша инсонлардан Асилбекнинг соғайиб кетиши учун имкон қадар ҳисса қўшишларини сўраймиз!
Click/PayMe: Агробанк 8600-0417-5392-7509 Жуманазарова Сожида
Боғланиш учун телефон рақами: +99894 4895370
Изоҳ (0)