• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Уйларни битказиб, уйланиш учун Москвада ишлаётган андижонлик қурувчи-альпинист ҳикояси (видео)

    «Дарё» интернет-нашри «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ватандошларнинг фикрларини эълон қилишда давом этади. Эълон қилинаётган бу фикрларда меҳнат муҳожирлари учун шарт-шароитлар яратиш йўлида бугун бошланган ишлар, ўзгаришлар учун таклиф ўлароқ жаранглаган изоҳлар ҳам йўқ эмас.

    Эълон қилинаётган навбатдаги монолог — Россиянинг Москва шаҳрида деярли 6 йилдан бери меҳнат қилаётган андижонлик йигитнинг фикрлари (уни «Дарё» муҳаррири Дилшод Шарипов ёзиб олди). Унинг илтимосига кўра, исми-шарифи ва унинг шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилмади, матн жузъий таҳрирларга учради.

    Ёшим 24 да, Андижонданман. 2012 йили коллежни битириб, эл қатори Россияга кетганман. Эсимни таниганимдан бери устачилик қиламан. Устачиликда учинчи авлод вакилиман. Сўри, сандиқ, жавон, шкаф ясайман.

    Россияга автобусдаям, поезддаям, самолётдаям қатнаганман. Охирги сафар, 2016 йил кузида, 250 долларга чипта олиб, самолётда келдим.

    Россияда қонуний ишлаш — бу патент олиб ишлаш дегани. Патентингизга «Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат» деб ёзиб қўяди. Фирма, дўкон, давлат идораси ёки бирор кафега (патент билан ёки патентсиз) ишга кираётганингизда, иш берувчи билан сизнинг ўртангизда келишув тузилади. Россия Федерал миграция хизмати — ФМС ходимлари ўша иш жойингизга бостириб кирган вақтда патент керак бўлади. Агар патентингиз бўлмаса, фирма 500 минг рублгача, ишчининг ўзи эса 5 минг рублгача жаримага тортилади.

    Лекин аслида ҳаммаси ҳам шундай бўлади, дегани эмас. ФМС билан келишиш мумкин. Улар шунчаки «ов»га чиқади, холос. Умуман ҳеч қанақа ҳужжати йўқларни олиб кетишади, ёнингизда пулингиз бўлса, кўпи билан 10 минг рублга чиқиб кетсангиз бўлади. Ишлаш учун патентим бор, регистрациям бор. Россия давлатига солиқ тўлайман. Патент, регистрация деган нарсалар асосан кўчада — метрода, йўлда полициячилар тўхтатиб, ҳужжатларингизни сўраган вақтда керак бўлади. Биринчи регистрациянгизни, сўнг фақат сўраган ҳужжатларини кўрсатасиз. Бу ерда биз кабиларнинг паспорти — мана шу регистрация.

    Шартнома асосида келишувим йўқ, уни бизга қилиб беришмайди, очиғи, ундан бизга фойда ҳам йўқ. Ишлаётган жойингизга биринчи ўринда ўша ернинг «участковой»и келади — ишхонамизнинг катталари полиция бизда ишлаётган йигитларни безовта қилмаслиги учун улар билан келишиб қўяди. Бизда ишлаётганларнинг ҳужжатлари жойида, лекин полициячиларга «қистирмасангиз», иш жойингизга келиб олиб кетиб қолаверади. Сабаб қилиб шартномасиз ишлаётганимизни айтади. Шартнома бўлса ҳам, пул бермагунингизча олиб кетиб, текшираверади. Полиция олиб кетиб қолса, бекорга ишдан қоламиз. Масалан, аввалги бинода ишлаётганимизда бошлиғимиз етти ишчи учун полициячиларга 20 минг рублдан бериб турди.

    Россияга энди келганимда «Фитомакс» деган фирмада курьерлик қилиб, «Вестник Здоровье» бепул газетасини тарқатганман. Ҳозир қурилишда альпинист бўлиб ишлайман. Баланд биноларнинг ташқи томонини таъмирлаймиз. Альпинистлик асбоб-ускуналаримиз етарли. Бизга иш бўлса бўлди. Бино 25 қаватми ёки Москва-Ситидаги 110 қаватлими — фарқи йўқ. Йигитларимизнинг юраги бақувват. Ишим ўзимга ёқади, ҳақиқий адреналинда ишлайман. Альпинистлик ишида қалинлиги 9 миллиметрдан 11 миллиметргача бўлган иккита арғамчи ишлатамиз — биттаси асосий, иккинчиси «страховка» учун. Битта арғамчи икки тонна юк кўтаради. Ўзим 60 килограмм тош босаман, қўлимдаги челак билан арғамчига 150 килограмм юк тушади.

    Рус тилини ишимга керакли даражада биламан. Биз бу ерда ойида энг камида 500 доллар пул тушмаса, иш қилмадик, деймиз. Иш қилдик деганимизда, 1000 доллардан 1500 долларгача пул топамиз. Бу оддий ишчи учун энг катта маош, деб ҳисоблайман. Пулнинг катта қисмини ўртадаги воситачилар олади. Уч-тўрт йилдан сўнг бу ерда воситачилик тизими тугатилади, дейишяпти. Агар шундай бўлса, бизнинг топадиган пулимиз ошади — камида 2 баробарга.

    Икки хонали квартирага 20 минг рубль тўлаб, кўпи билан 10 киши туришимиз мумкин. Агар иш жойимиз Москва вилоятида бўлса, ўша атрофдан квартира топамиз. Асосий квартирамиз Москванинг ўзида. Яшаш жойимиз учун ўз ёнимиздан тўлаймиз. Биз турли пудратчилар билан ишлаймиз, улар фақат пулимизни беради, бошқаси билан иши йўқ.

    Москвада иш кўп, ҳаммага иш топилади. Бу ердаги ўзбеклар асосан қурилишда ишлаяпти, эплаганлар такси ҳайдаяпти. Худо ҳеч бир мусофирнинг элчихонага иши тушгулик қилмасин. Лекин ўзимнинг элчихонага ҳали ишим тушмади. Бу ерда кўпчилик алданиб қолиб, ҳужжатларини олдириб, охир-оқибат пулсиз қолиб кетяпти. Бунинг иложи борми-йўқми билмадиму, шундайларнинг пулини ундириб берадиган бирор ташкилот бўлса яхши бўларди.

    Россияда ишлаган одам Ўзбекистондаги меҳнат биржаларига умуман ишонмайди. Яқинда интернетда кўрдим, шу меҳнат биржасининг бир вакили гапиряпти: «Биз Россиянинг йигирмата шаҳрида бўлдик, фуқароларимиз билан учрашдик, муаммоларини ҳал қилдик», деяпти. Лекин натижа қани? Қани факт? Бу учрашувларнинг видеоси қани?

    Россияда вақтинчалик ишлаяпман. Бу ерда ишлашдан мақсад — уйларни битказиб, уйланиш. Қолган пулларни тўплаб, ё машина оламан, ёки тирикчилик учун мини-бизнесни йўлга қўяман. Банкларга ишонмайман, шунинг учун улардан кредит олмасдан, ўзим ишлаб топган пулга шахсий бизнесимни бошлайман. Бизнес режамни ҳам тайёрлаб қўйганман, албатта.

    Мавзуга доир: - Россияда дўстидан айрилган, қишлоғида масжид ва болалар боғчаси қуришни ният қилган самарқандлик муҳожир ҳикояси (видео)

    - Муҳожирлар ҳаёти. Россиядаги наманганлик боғбон: «Россияда 13 йил давомида қилмаган ишим қолмади. Ҳатто чўчқа ҳам боққанман» (видео)

    - Новосибирскдаги шаҳрихонлик йигит: «Аввалига уйланиш учун Россияда ишладим. Энди оиламни боқиш учун Россиядаман» (видео)

    31.01.2018, 15:30   Изоҳ (0)   115243
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳридаги шифохоналарда аниқ яшаш манзили бўлмаган кишилар исиниб, тиббий ёрдам олиши учун ўринлар ажратилди

    31.01.2018, 15:23

    Усмонхон Алимов Россия мусулмонлари диний идораси раиси Равиль Гайнутдинга миннатдорчилик мактубини йўллади

    31.01.2018, 15:15

    Эдуард Сагалаев: Ўзбекистонда ҳар куни қандайдир янгилик юз бермоқда. Улар оддий эмас, балки кенг доираларда эътироф этилмоқда

    31.01.2018, 14:48

    Қорақалпоғистонлик 9 яшар қиз темирни тишлаб туриш бўйича жаҳон рекордини янгилади

    31.01.2018, 14:36

    Адҳам Исломов Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди

    31.01.2018, 14:20

    Беларусь фавқулодда вазиятлар вазирлиги делегацияси Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди

    31.01.2018, 14:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Алина Кабаева яшайдиган Путин қароргоҳида ҳаво мудофааси кучайтирилди — ОАВ

    Дунё | 13 август, 18:10

    Тез айнийди: музлаткич эшигида сақлаш мумкин бўлмаган 7 та маҳсулот

    Лайфстайл | 13 август, 18:00

    Жорий йилда 5,2 млн фуқарони иш билан таъминлаш режалаштирилган — Обид Ҳакимов

    Ўзбекистон | 13 август, 17:54

    “Барселона” Дани Ольмога нарх белгилади

    Спорт | 13 август, 17:50

    Марказий Осиё фуқаролари ҳам бор: “ФСБ” уруш бошланганидан бери салкам 70 кишини ўлдирди

    Дунё | 13 август, 17:30

    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

    Реклама | 13 август, 16:30

    “Аватар: Олов ва Кул” фильми ҳақида нималар маълум: янги қабилалар ва юлдузлар таркиби

    Кино | 13 август, 17:13

    Қибрайда дарахтлар кесилди: туман ҳокимлиги ва Экология бошқармаси икки хил муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 13 август, 16:55

    Ернинг бир қисми совиб кетмоқда. Олимлар сабабини очиқлади

    Дунё | 13 август, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.