Виктор Януковичнинг давлатга хиёнат қилиш иши бўйича тергов БМТ котибиятидан расмий йўл билан собиқ президент Виктор Януковичнинг Россия президенти Владимир Путинга мактуби фотонусхасини олди. Бу ҳақда Украина Бош ҳарбий прокуратураси прокурори Руслан Кравченко маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
2014 йилнинг 1 мартидаги мактубда Виктор Янукович Владимир Путиндан Украина ҳудудида Россия Федерацияси Қуролли кучларини қўллашни илтимос қилган.
Украина вакиллари БМТ котибиятидан икки ҳужжатни олганлиги таъкидланмоқда.
«Терговчилар Нью-Йоркка хизмат сафари давомида Украинанинг БМТдаги ваколатхонаси орқали Януковичнинг Россия президентига мурожаатини расмий ҳужжат сифатида тан олиш ҳақидаги Чуркиннинг мурожаати фотонусхаси, шунингдек, Януковичнинг Путинга мактуби фотонусхасини олди», — деди прокурор журналистларга. У ҳужжат жиноий иш материалларига қўшилганлигини таъкидлайди.
Изоҳ (0)