Австралиялик аёл Мари Крабтри икки фарзандини ўлдирганликда ва яна бир фарзандини хўрлаганликда айбланди, деб ёзади The Australian.
Аввалроқ полиция Крабтрининг 18 ёшли қизи ва 26 ёшли ўғлининг ўлимини ўз жонига қасд қилиш деб баҳолаган эди. Аммо тергов чоғида она суғурта тўловларини олиш учун уларни атайлаб ўлдиргани маълум бўлди. Қизининг ўлими учун у қарийб 600 минг долларни қўлга киритган, ўғли учун эса яна 300 минг долларга яқин тўлов олишни режалаштирган.
Марининг ўғли 2017 йил ёзида оғриқ қолдирувчи дори дозасини ошириб юборишдан вафот этган эди. 2011 йилда эса аёл қизига дориларнинг ўлим келтирувчи дозасини бериб, ўзи оиланинг қолган аъзолари билан бирга денги саёҳатига кетган. Қизни ўлик ҳолатда уйдан дўстлари топиб олган.
Шунингдек, Крабтри иккинчи қизига шафқатсиз муносабатда бўлганликда айбланмоқда. Бундан ташқари, 2015 йил мартида амалга оширилган фирибгарлик ва қуролли ўғрилик жиноятларида гумонланмоқда.
Изоҳ (0)