Қозоғистоннинг Акмола вилоятида Екатеринбург—Олмаота трассасида бузилиб қолган автобусдан 21 нафар Қирғизистон фуқароси эвакуация қилинди, деб ёзади «Казинформ». Шаҳарлараро автобус Жалолобод—Пермь—Москва йўналишида кетаётган эди.
«Маҳаллий ижро органлари ва фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари кучи билан йўловчилар Астраханка қишлоғидаги 2-сонли мактабнинг исиниш пунктига эвакуация қилинди. Уларнинг барчаси — Қирғизистон фуқаролари. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ», — деди Акмола вилояти фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот котиби Нурбек Мусин.
Эвакуация қилинганларга ёрдам кўрсатилди, улар исиниш пунктларига жойлаштирилди.
Изоҳ (0)