Россиянинг 2018—2027 йилларга мўлжалланган қуролланиш давлат дастури қабул қилинди. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«Биз 2027 йилгача қуролланиш дастури ва давлат мудофаа буюртмасини қабул қилиб бўлдик», — деди Путин Бошқирдистонга ташрифи чоғида.
Давлат дастурига, жумладан, «Борей-Б» атом сув ости крейсери қурилиши, Су-57 ва МиГ-35 қирувчи самолётларининг сафга қўшилиши, Ту-95, Ту-160 самолётлари ва Ту-22М3 бомбардимончисининг такомиллаштирилиши, янги «Сармат» стратегик ракета комплекси, С-500 зенит-ракета комплекси, «Циркон» гипертовушли ракетаси устидаги ишлар киритилган.
Россия мудофаа вазирининг ўринбосари Юрий Борисов олдинроқ янги дастурнинг асосий йўналиши ядровий тийиш тизимларини ривожлантириш бўлишини билдирганди.
Изоҳ (0)