Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1983 йилда туғилган Суюн Ахмедов шахсига аниқлик киритиш мақсадида реабилитация марказига олиб келинди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида С. Ахмедов муқаддам ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми (ўғрилик) билан судланганлиги ва жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди ажримига асосан унга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганлиги аниқланди.
Бироқ С. Ахмедов жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб, рўйхатда бўлган Қашқадарё вилоятидаги манзилида яшамай, Тошкент шаҳри ҳудудида юрган.
Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)