24 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Фарғона вилояти ҳокими Ақтўбе бўйича йиғилишда тошлоқликларни «ҳароми» деб атаб, уларнинг Ҳажга боришини тақиқлади. «Ҳароми» дегани нима? Ўзбек тилининг изоҳли луғати жавоб беради.
2. Ақтўбеда ҳалок бўлган ўзбекистонликларга бағишланган хайрияда 160 млн сўм йиғилди. «Эслатиб ўтамиз, дастлабки режаларимиз бўйича, халқимизнинг саҳовати натижасида ҳар бир марҳумнинг оиласига 10 миллион сўмдан ажратишни ният қилганмиз».
3. Тошкентда уй-жойни пропискасиз расмийлаштириш тартиби бўйича ҳужжатлар лойиҳаси 20 мартгача ишлаб чиқилади. Лойиҳалар 2018 йил давомида тасдиқланиши мумкин. Мазкур ҳужжатлар кучга кирганидан кейингина амалий ишларга киришилади.
4. Ўзбекистонда ID-карталар босқичма-босқич жорий этилади. Шундай қилиб, қўлимиздаги паспортларимиз хорижга чиқиш паспортларига айланмаслиги эҳтимоли катта.
5. Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши кутилмоқда. Кутилаётган совуқлар автотранспорт, алоқа, энергетика ва коммунал хизматлар ишини қийинлаштириши мумкин.
Изоҳ (0)