Канадалик миллиардер Барри Шерман ва унинг рафиқаси Ханининг сирли ўлимини ўрганган хусусий детективлар эр-хотин уларнинг жасадлари Торонтодаги данғиллама ҳовлидан топилишидан икки кун аввал бир неча киши томонидан ўлдирилган деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Washington Post нашри маълум қилди, деб ёзади ForumDaily.
Хусусий детективлар маълумотлари баъзи бандлари Торонто полицияси маълумотларига мос келмайди.
Торонто ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўра, тергов ўз жонига қасд қилиш версиясини кўриб чиқмоқда. Шерманлар қариндошлари аёлнинг эри томонидан ўлдирилиши ҳақиқатдан йироқ эканлигини маълум қилди.
Хусусий детективлар гуруҳи Шерманлар уларнинг жасадлари топилишидан икки кун аввал, 13 декабрда ўлдирилган деб ҳисобламоқда. Улар, шунингдек, Хани ўз қотили ёки қотилларига қаршилик қилган деган фикрда. Детективлар тахминича, эр-хотин бир муддат давомида бирга боғлаб қўйилган. Улар жасадларидаги излар шундан гувоҳлик бермоқда.
Изоҳ (0)