АҚШ президенти Дональд Трамп ОАВ КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан муносабатлари ҳақидаги сўзларини бузиб талқин этганини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«The Wall Street Journal гўё ‘Ким Чен Ин билан яхши муносабатдаман’ деганимни даъво қилмоқда. Шубҳасиз, бундай демаганман. ‘Ким Чен Ин билан яхши муносабат ўрнатган бўлардим’, дедим. Иккисини ўртасида катта фарқ бор», — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Трамп журналистлар билан мулоқоти ёзувига эга эканлигини маълум қилди.
«Улар нима демоқчи бўлганимни аниқ билган. Фақат шов-шувни исташган. Сохта янгиликлар!» — хулоса қилди АҚШ президенти.
Изоҳ (0)