АҚШнинг собиқ давлат котиби Кондолиза Райс Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни етарли даражада ақлли деб ҳисоблашини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Жанубий Кореяга ёндaшув ақлли қарор бўлди. Олимпиадада иштирок этиш ҳам. Ўйлашимча, у отасига қараганда кўпроқ яккалаб қўйилган. У кўпинча ўйламай иш қилиши мумкин. Баъзан мен у ‘АҚШни йўқ қила оламан’ деяётганда бу гапига ўзи ҳам ишонармикан, деб ўйлаб қоламан. Чунки агар унга кимдир у эшитишни истамаган нарсани айтса, уни ўлдиришади. Бу эса Ким Чен Инга ҳақиқатни айтишдан бош тортилишига сабаб бўлади» , — дейди Райс.
Изоҳ (0)