Эстонияга АҚШнинг 12 та F-16 қирувчи самолёти халқаро машғулотларда иштирок этиш учун учиб келди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа кучлари бош штаби маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Машғулотлардан кўзда тутилган мақсад кенг кўламли ҳаво операцияларидаги ҳаракатларни машқ қилишдан иборат. Бунда Бельгиядан келган тажрибали авиамутахассислар ҳам бизга ёрдам беради», — дейилади Эстония ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони вазифасини бажарувчи Рийво Валгенинг баёнотида.
Машғулотлар мартгача давом этиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)