Бишкек — Ўш трассасида юз берган ЙТҲ оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда KNews хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси 13 январь куни трассанинг 253-километрида юз берган.
«Opel Zafira автомобилининг 41 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бензин ташувчи машинага урилган. ЙТҲ оқибатида Opel Zafira автомобили ҳайдовчиси ва унинг уч нафар йўловчиси ҳалок бўлган. Яна уч нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган», — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)