Эронда 2017 йил 28 декабридан 2018 йил 5 январигача бўлиб ўтган тартибсизликлар давомида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат суд расмийлари маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Норозиликлар давомида қўлга олинган 400 га яқин киши ҳибсда сақланмоқда. Ўлдирилганларнинг умумий сони 25 кишини ташкил этди. Улардан ҳеч бири хавфсизлик кучлари отишмаси оқибатида ўлмаган», — деди Эрон суд расмийлари вакили Ғуломҳусайн Муҳсиний.
Вакилга кўра, айрим кишилар хорижий кучлар билан алоқада бўлгани аниқланди ва қамоққа олинди.
Изоҳ (0)