Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Фарғона шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълумот берди.
ЎФФ вакиллари Наманганнинг «Навбаҳор» клубини текширишни бошлади
Федерация мамлакат футбол клубларининг профессионаллигини ошириш учун, уларнинг олдига бир қатор жиддий талаблар қўйганди. Бу борада клубларга 1 февралга қадар муҳлат берилган. Муҳлат тугаши баробарида ЎФФ раҳбарияти вилоятларда бўлиб, ҳар бир клуб инфротузилмаси билан бирма-бир танишиб чиқади.Хабарда айтилишича, 12 январь кунидан бошланадиган Фарғонага ташриф Жиззахдагисидан фарқ қилмайди. Жиззахда бўлгани каби, Фарғонада ҳам ЎФФ президенти вилоят ҳокими билан шахсан кўришади ва маҳаллий футболни кўтариш масаласида фикр алмашади. Шунингдек, вилоят футбол федерацияларининг иши ҳамда улардаги кадрлар масаласи қайта кўриб чиқилади.
Ташриф давомида «Нефтчи» ўқув-йиғин базаси ҳамда клуб академияси фаолияти билан танишилади. Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» футбол клуби стадионига борилади. Олимпия захиралари коллежи фаолияти ўрганилади. Шунингдек, Қувасойдаги «Цементчи» клубининг ўқув-йиғин базасига ўтилади.
Изоҳ (0)