Маҳаллаларда эшигига алоҳида белги қўйилган хонадонлар пайдо бўлади, деб хабар беради ЎзА.
«Жорий йилнинг апрель ойида эшикларида ‘Бу ерда I, II, III даражали ‘Меҳнат фахрийси’ нишони билан тақдирланган (Ф.И.Ш.) истиқомат қилади’ ёзуви бўлган тўртбурчак шаклдаги мис қоришмасидан тайёрланган белги ўрнатилган хонадонлар пайдо бўлади», — дейилади хабарномада.
«Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирлаш маросимлари Наврўз байрами арафасида ташкил этилади.
Шу кунларда фуқаролар йиғини раиси ўринбосарлари-кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилар раҳбарлигида «Нуронийлар жамоатчилик кенгаши» томонидан «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонига номзодлар рўйхати шакллантирилмоқда.
Изоҳ (0)