Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Маданият вазирлигининг маданият ва санъат соҳаларидаги «Эҳтиром» мукофоти соҳибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Вазирлик фаол ва самарали ижод қилаётган санъат ва маданият вакиллари ҳамда ўз ижодий тажрибаси билан ёшларга ибрат бўлаётган устоз санъаткорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида «Эҳтиром» мукофотини таъсис этганди.

Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ҳамда Юлдуз Усмонова «Йил эстрада хонандаси» номинацияси ғолиби деб топилган бўлса, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева «Йил анъанавий қўшиқ ижрочиси» номинацияси совриндори бўлди.

Ўзбекистон халқ артисти, актриса Яйра Абдуллаева «Саҳнамиз фариштаси», Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр Баҳодир Йўлдошев «Йил режиссёри» номинациялари ғолиби бўлди.

«Йил драматурги» деб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёзувчи Қўчқор Норқобил эътироф этилган бўлса, «Креатив лойиҳалар муаллифи» сифатида эса Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси директори Фирдавс Абдухолиқов кўрсатилди.

Мукофот «Йил спектакли», «Йил актрисаси», «Йил актёри», «Йил клипмейкери», «Йил раққосаси», «Йил фольклор жамоаси», «Йил телерадиожурналисти», «Йил ижтимоий тармоғи», «Йилнинг фаол сухандони» каби кўплаб номинациялар бўйича санъат ва маданият соҳасида самарали меҳнат қилаётган 34 ижодкорга топширилди. Улар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 6 декабрь ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда
Маҳаллий
«ИИВ вакиллари муаммони прокуратурага юклаб, жамоатчиликни чалғитибди» — ўз погонини юлиб, аёлни қасддан айбдор қилмоқчи бўлган ИИБ ходими воқеаси юзасидан ҳуқуқшу...