«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ҳузурида 2018 йилдан бошлаб клиплар фаолиятини ташкил этиш бўйича бадиий кенгаш тузилади. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг маълумотига асосланиб, UZ24 хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳар бир хонанда қўшиққа клип ишлашдан аввал унинг сенарийси бадиий кенгаш аъзолари назоратидан ўтказилади.
Клип мазмун моҳияти маъқул келсагина уни ишлашга рухсат берилади. Шуни таъкидламоқчиманки, хонандаларнинг клиплари хусусидаги қўйилаётган бу вазифаларнинг барчаси санъатимиз нуфузини кўтариш, хонандаларимизнинг шаънига доғ туширмаслик мақсадида қилинаётган хайрли ишлардир.Одилжон Абдуқаҳҳоров, давлат муассасаси раҳбари
Изоҳ (0)