Фотогалерея: Европанинг энг олди футбол клублари қандай самолётлардан фойдаланади?
Европанинг бир қатор бой клублари ўзининг шахсий самолётига эга. Улар сафар ўйинларига айнан ўша самолётларда парвоз қилишни афзал билади.
Ҳомийлар самолётни уларнинг истак ва хоҳишларига қараб жиҳозлаб берганини кўриш мумкин. «Championat.asia» нашри номдор футбол жамоалари қандай русумдаги самолётлардан фойдаланишига ойдинлик киритди.
«Реал Мадрид» — Airbus A380
Испания гранди Fly Emirates компанияси билан ҳамкорлик қилади ва футболчилар ўзларига тегишли бўлган самолётни жуда қадрлайди.
«Милан» — Airbus A380
Fly Emirates ўзи ҳамкорлик қиладиган икки клубни ажратиб ўтирмаган. «Реал»га қандай лайнер берилган бўлса, миланликлар ҳам четда қараб қолмаган.
«Арсенал» — Boeing 777-200 LA
Бироқ «Арсенал» бундан мустасно. Лондон клуби «Барселона» каби Boeing самолётидан фойдаланади. Русум эса бироз бошқачароқ.
«Барселона» — Boeing 777-300ER
Каталония клуби Qatar Airways компанияси билан ишлашни афзал кўрган. Қатарликлар билан 3 йиллик шартнома имзоланган. Бу вақт давомида, табиийки, клуб футболчилари ҳомийга тегишли бўлган лайнерда парвоз қилади.
«Манчестер Сити» — Airbus A330-200
Etihad Airways бир четда қараб турмай, Англиянинг номдор жамоаси «Манчестер Сити»ни оталиққа олган. Амирликларга тегишли бўлган бу компания «Сити» ранглари билан яққол ажралиб туради.
Изоҳ (0)