Италия А серияси клублари 19-турни якунлаб, янги йил таътилига чиқди. Шу тариқа чемпионатда биринчи давра ўйинлари ўз якунига етди.
28 йил деганда «Наполи» футболчилари янги йилни пешқадам сифатида қарши оладиган бўлди. Сўнгги бор бундай ҳолат 1989 йилда кузатилганди. Шунингдек, кучли бешлик миллий чемпионатлари орасида фақатгина «Наполи» 2017 йил давомида бирорта сафар ўйинини бой бермади. Бунда ўтган мавсумнинг иккинчи ярми ва шу мавсумнинг биринчи ярмидаги ички чемпионат ўйинлари инобатга олинган.
Кетма-кет 6 йил давомида А серия чемпионлигини ҳеч кимга бермай келган «Ювентус» неаполликларни изма-из таъқиб қилиб келмоқда. Айни вақтда жамоалар ўртасидаги очколар фарқи фақатгина 1 тани ташкил қилади.
Милан шаҳри клублари эса очко йўқотишда давом этди. «Интер» марказий ўйинда «Лацио» қаршилигини синдира олмади. Гаттузо бошқарувидаги «Милан» ҳам осон бўлмаган ўйинда «Фиорентина» майдонида дуранг қайд этди.
Шунингдек, Римнинг «Рома» клуби ҳам кутилмаганда 2 очко бой бериб, чемпионлик йўлидаги курашини кучсизлантириб қўйди.
Италия А серияси 19-тур ўйинлари 29 декабрь, жума
«Кротоне» — «Наполи» 0:1
Гол: Марек Ҳамшик, 17 (0:1).30 декабрь, шанба
Изоҳ (0)