Футбол бўйича Италия Кубогининг ярим финалида тўп сурадиган иккинчи жамоа номи аниқ бўлди. Бунгача Римнинг «Лацио» клуби биринчи чиптани ютиб олган бўлса, энди «Милан» футболчилари шундай бахтга эришди.
Бу борада Женнаро Гаттузо шогирдлари Милан дербисида «Интер»га қарши саф тортди. Беллашувнинг асосий дақиқасида ҳисоб очилмагач, ҳакамлар 15 дақиқадан 2 та қўшимча тайм белгилади. Дербидаги ягона гол 104-дақиқада Патрик Кутроне томонидан киритилди ва «Милан» ҳамшаҳрини чорак финалда қолдириб кетди.
А серияда учинчи бўлиб турган Спалетти мураббийлигидаги «Интер» чемпионат доирасида «Милан»ни таслим қилишга эришганди — 3:2. Гарчи А серияда «Милан»нинг омади чопмаётган бўлса-да, Гаттузо мамлакат кубогига эга чиқиш учун муҳим қадам ташлай олди.
Италия Кубоги 1/4 финал 26 декабрь, сешанба
«Лацио» — «Фиорентина» 1:0
Гол: Сенад Лулич, 5 (1:0).27 декабрь, чоршанба
«Милан» — «Интер» 1:0
Гол: Патрик Кутроне, 104 (1:0).2 январь, сешанба«Наполи» — «Аталанта»
3 январь, чоршанба«Ювентус» — «Торино»
Изоҳ (0)